Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Жиззах вилояти ҳокимининг Венгрия давлати вакиллари билан учрашуви ўтказилди (видео)

Жиззах вилояти ҳокимининг Венгрия давлати вакиллари билан учрашуви ўтказилди (видео)

12 август 2021 йил
408
0

Жиззах вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг Венгриянинг VITAFORT Zrt. компаниясининг ижрочи директори Хеленбай Жено ҳамда Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходими Ваник Янош билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Венгриянинг VITAFORT Zrt. компанияси томонидан Жиззах вилоятида чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликка  ихтисослашган субъектлар учун озуқа емларини ишлаб чиқариш лойиҳасини ташкил этиш масаласи муҳокама этилди.

Учрашувдан кейин, вилоят ҳокими Эргаш Салиев меҳмонларига вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройи ва Жиззах IT Park филиали фаолияти билан яқиндан таништирди.

Шундан сўнг, учрашувдан кейин Венгрияликлар Шароф Рашидов туманидаги “Голд фиш агро” балиқчилик лойиҳаси ва Ғаллаорол туманидаги “Сангзор Парранда” товуқчилик корхонасида амалга оширилаётган ишлар биланяқиндан танишишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар