Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманида "Менинг ихтироларим Ватаним келажаги учун" деб номланган лойиҳалар кўргазмаси ўтказилди
07 сентябрь 2021 г 1 054 Комментарии: 0
Жиззах вилоят инновацион ривожланиш бошқармаси ташаббуси билан куни кеча Дўстлик туманида "Менинг ихтироларим Ватаним келажаги учун" деб номланган лойиҳалар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Унда вилоятдаги ОТМлар, илмий тадқиқот институтларидан жами 40 га яқин олим ва талабалар лойиҳалари билан иштирок этишиб ўз лойиҳаларини тақдимот қилишди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Мустанов, Дўстлик туман ҳокими Ш.Дарвешов, ОТМ проректорлари, турли ташкилотлар масъул ходимлари ҳамда вилоят инновацион ривожланиш бошқармаси ҳодимлари иштирок этишди.
Тадбир сўнгида Дўстлик туманини 2021-2022 йилларда "Инновацион туман"га айлантириш бўйича амалга ошириладиган чора – тадбирлар дастури тасдиқланди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!