Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Жиззахда Оилавий ва ДХШ асосидаги нодавлат Мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг малакаси оширилмоқда

Жиззахда Оилавий ва ДХШ асосидаги нодавлат Мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг малакаси оширилмоқда

14 сентябрь 2021 йил
104
0

Жиззах вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси билан Жиззах вилоятида фаолият олиб бораётган Оилавий ва ДХШ асосидаги нодавлат Мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг малакасини ошириш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Бугун ҳукуматимиз томонидан эртамиз эгалариннг таълим-тарбия олиши учун яратилаётган имкониятлар эътиборда. Бу жиҳат эса юрт эгаларининнг эртанги истиқболини белгилаб берадиган педагоглар зиммасига жуда катта масъулият юклайди. Ёш авлодга сифатли таълим тарбия бериш ва уларни кенг дунёқарашли этиб тарбиялаш эса эндиликда замон талабларига мос бўлишни, таълим жараёнига интерактив усулларни қўллай олиш маҳоратини талаб этади.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2021 йил 18 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг касбий компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган каскад усулида семинар-тренинглар ташкил этиш тўғрисида”ги 88-сонли бўйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Пахтакор тумани Педагогика коллежида ЮНИСЕФ тренерлари ҳамда Педагогика коллежи ўқитувчилари томонидан семинар тренинг ташкил этилди.

Семинар давомида Оилавий ва ДХШ асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари учун турли мавзуларда тушунчалар берилиб, олинган маълумотларни амалиёт билан уйғунлаштириш мақсадида гурухларда турли ўйинлар ташкил этилди.

Семинар-тренинг якунида Жиззах вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан Пахтакор туман МТБ га қарашли 4 сон ДМТТ нинг 1 йиллик мажбурий бепул тайёрлов гуруҳлари тарбияланаувчилари учун совғалар, шунингдек, Пахтакор туман педагогика коллежи ахборот-ресурс маркази учун 500 дона бадиий адабиётлар совға қилинди.

Келгусида педагогларнинг касбий компетенцяларини ошириш мақсадида вилоятдаги мавжуд 4 та педагогика коллежлари қошида "МАХОРАТ МАКТАБИ" ташкил қилиш режалаштирилган.

Жиззах вилоят Мактабгача таълим бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар