» » 4-Жиззах округ сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

4-Жиззах округ сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

20 сентябрь 2021 г 842 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг сайловини ўтказувчи 4- Жиззах округ сайлов комиссиясида тасдиқланган медиа-режага асосан Марказий сайлов комиссиясининг сиёсий партиялар учун бепул эфир вақти ва нашр майдонини тақсимлаш, сайловолди ташвиқотига оид қарори қабул қилинганлиги муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда 4-Жиззах округ сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Матбуот анжуманини 4-Жиззах округ сайлов комиссияси Матбуот маркази бошлиғи Фарҳод Неъматов бошқарди.Мавзу юзасидан 4-Жиззах округ сайлов комиссияси раиси Шавкат Шарипов маълумот берди.

ОАВ ходимларини Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 17 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тўғрисидаги қарорининг мазмун моҳияти ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1068-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари билан таништирди.

Матбуот анжумани сўнггида ОАВ ходимлари ўзларининг қизиқтирган саволларига 4-Жиззах округ сайлов комиссияси масъулларидан жавоб олдилар.

4-Жиззах округ сайлов комиссияси Матбуот маркази

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!