Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда
29 сентябрь 2021 г 686 Комментарии: 0
Жиззахда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, сайлов қонунчилигини тушунтириш мақсадида “Ёшларнинг сиёсий билими ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш” акцияси давом этмоқда.
Акция доирасида 1132 нафар фаол ёшлар, яъни 43 нафар ёшлар ташкилотлари вакиллари, 528 нафар таълим муассасалари ёшлар етакчилари, 306 нафар корхона-ташкилотлари етакчилари, 50 нафар “Келажак лидерлари” клуби аъзолари, 31 нафар ҳарбий хизматчилар, 130 нафар волонтёрлар ва 44 нафар олий таълим ва профессионал таълим муассасалари етакчиларидан иборат тарғибот гуруҳи шакллантирилиб, туманларда семинар-тренинглар ташкил этилди.
Семинар-тренингларга ҳуқуқшунос мутахассислар, психологлар, нотиқлар ва профессор-ўқитувчилар жалб қилиниб, ёшларнинг акция ўтказилгунча ва ундан кейинги ҳуқуқий билимдонлиги даражаси аниқланди, сайлов жараёнларига фаол жалб этишнинг илмий асосларини ўрганишга қаратилган ижтимоий сўровномалар ўтказилди.
Семинар тренингларни муваффақиятли тамомлаган тарғиботчи ёшлар эндиликда маҳалла, қишлоқларда ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини юксалтиришга қаратилган тарғибот ишларини олиб боришади.
Шунингдек, имконияти чекланган, уйда ўтирган ва фарзанд тарбияси билан банд бўлган ёшлар билан сайлов жараёнида фаол иштирок этишга қаратилган суҳбатлар ташкил этишади.
Маълумот учун, бугунги кунда Жиззах вилоятидаги 798 минг нафар сайловчиларнинг ҆274 минг 704 нафарини 18-30 ёшдаги сайловчилар, шунингдек, 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловида биринчи маротаба иштирок этадиганлар 22 минг 705 нафарни ташкил қилмоқда.
Шундан, 12 402 нафари ўқитувчилар, 26 375 нафари талабалар, 28 360 нафари корхона-ташкилотларда ишлайдиган ёшлар, 365 нафари ҳарбий хизматчилар, 118 нафари ЖИЭМларда жазо муддатини ўтаётган ёшлар, 177 340 нафари ўқимайдиган, ишламайдиган ёшлар ва 11 269 нафари хорижга чиққан ёшларни ташкил қилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!