Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда захира кадрларни шакллантиришда истиқболли лойиҳаларнинг ўрни мавзусида илк матбуот анжумани ўтказилди
12 октябрь 2021 г 566 Комментарии: 0
Жиззах вилояти “Келажак лидерлари” клуби фаолияти йўлга қўйилган. Унинг ҳозирги кунга қадар амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва келгусидаги истиқболли лойиҳалари билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида “Захира кадрларни шакллантиришда истиқболли лойиҳаларнинг ўрни” мавзусида илк матбуот анжумани ўтказилди.
Унда ҳудудий газеталар “Жиззах хақиқати”, “Жиззах овози”дан вакиллар, Жиззах вилоят телерадиокомпанияси, Жиззах шаҳар телеканали, Республика босма ва электрон ОАВлар “Ишонч”, ва “Янги Ўзбекистон”нинг вилоятдаги мухбирлари, вилоятдаги давлат органлари, ташкилотлари матбуот котиблари, маҳаллий блогерлар, “Келажак лидерлари” клуби аъзолари иштирок этди.
Дастлаб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат хизматчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш департаменти бош инспектори Бахтиёр Рустамов Агентлик фаолияти тўғрисида, хусусан, туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК, KPI) асосида баҳолаш, давлат органлари ва ташкилотларида очиқ мустақил танловларни йўлга қўйилганлиги юзасидан гапириб ўтди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали раҳбари ўринбосари Баҳром Яхшибоев ва бош инпектори Сарвар Норпўлатов томонидан клубни ташкил этиш ва аъзоликка қабул қилиш жараёнлари, Бошқарув кенгашининг сайлов натижалари ҳақида маълумот бериб ўтилди ва танлов жараёнларига бағишланган видеоролик намойиш этилди.
Шундан сўнг, Клуб президенти Дилшод Мирзаев очиқ танлов асосида сараланган лидерларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаб бориш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш, клубдаги кредит-балл йиғиш механизми ҳақида тўхталиб ўтиб, бу жараёнда клуб аъзоларидан бирдамлик ва улкан масъулият талаб этилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Клуб вице-президенти Отабек Мусурмонов ўқув режасида белгиланган “90 кунлик дастур” тўғрисида тушунчалар бериб ўтди. Клуб аъзоларининг хорижий тилларни билиш даражасини ривожлантиришга асосланган “English Debate Club”, хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш бўйича "Геополитик таҳлил", ёшлар муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топиш учун “1+1”, интелектуал салойиҳатини бойитиш мақсадида “100 кунда 10 та китоб” каби йирик лойиҳалар амалга оширилаётгани ва бу лойиҳаларга фақат клуб аъзолари эмас, республика ёшларининг қизиқишлари ортаётгани ва шунинг учун лойиҳалар қамровини кенгайтириш бўйича механизм ишлаб чиқилаётганини айтиб ўтди.
Анжуманда, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида “Келажак лидерлари” клубининг илк марта бўлиб ўтган матбуот анжумани юқори савияда фикр ва мулоҳазаларга бой ўтди. Ташриф буюрган ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар орқали Клубнинг келгусидаги фаолияти ҳамда бу клубни ташкил этишдан асосий мақсади ҳақида етарлича маълумотларга эга бўлишди. Шу билан бир қаторда Клубнинг ҳозирда амалга ошираётган лойиҳаларга қизиқишаётгани ва тўлақонли қўллаб-қувватлашини айтишди. Бундан кейинги фаолиятда ҳам улар билан мустаҳкам алоқани йўлга қўйиш таклифини билдиришди.
Якунда, ОАВ вакиллари ва блогерларга “Келажак лидерлари” клуби томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!