» » Зафаробод туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

Зафаробод туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

02 ноябрь 2021 г 621 Комментарии: 0

Шуни таъкидлаш керакки, эндиликда Жиззах вилоятининг барча туман, шаҳарларида Рақамли технологиялар ўқув марказлари мавжуд.

Мазкур марказнинг очилиш маросимида Зафаробод тумани ҳокими, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси, IТ-Парк Жиззах вилоят филиали, кенг жамоат вакиллари ҳамда маҳаллий ёшлар иштирок етишди.

Марказларда аҳоли, тумани ёшлари ҳамда давлат бошқарув органлари ходимлари ахборот технологиялари йўналишида билим ва кўникмаларини оширишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Келгусида туман ёшлари ушбу ўқув марказларида компьютер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника, киберспорт ҳамда бошқа бир қатор йўналишларда ўз билимларини оширадилар.

Шунингдек, уларни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида инновацион ишланмаларни яратиш, лойиҳаларни ишлаб чиқишга жалб қилиш ҳам мўлжалланган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!