» » Жиззах давлат педагогика институтида “депутат ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Жиззах давлат педагогика институтида “депутат ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

03 ноябрь 2021 г 670 Комментарии: 0

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан Жиззах Давлат Педагогика институтида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Унда партия вилоят Кенгаши масъуллари, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP  депутатлик гуруҳи аъзолари, ҳамкор ташкилот вакиллари, институт профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этдилар.

Учрашув давомида талаба ёшларнинг ютуқ ва муваффақиятлари билан яқиндан танишилди, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ҳамкорлик масалалари билан бир қаторда, талабаларни ташвишга солаётган муаммоларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Талаба ёшларни ётоқҳона билан таъминлаш, таълим кредити бўйича талабалар томонидан тушган мурожаатлар атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, институт талабалари – Достон Босимов, Шоҳруҳ Қурбонов, Дилора Каримоваларнинг мурожаатларини фаол депутатлардан бири – Абдулазиз Хўжаков ўз назоратига олди.  

Депутат ва талабаларнинг бу каби учрашувларини доимий равишда ўтказиб боришга келишиб олинди.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий

партия ташкилоти Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!