» » Жиззах вилоятида қандай дарахт кўчатларини экиш тавсия этилди?

Жиззах вилоятида қандай дарахт кўчатларини экиш тавсия этилди?

09 ноябрь 2021 г 674 Комментарии: 0

Экология қўмитаси тавсиясига асосан Қорақалпоғистон ҳудудига каталпа, павловния, япон сафораси, қайрағоч, тут ва акация даратлари экилади. Жиззах, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Тошкентда чинор, эман, заранг ва бошқа дарахтлар экилади.

Мутахассислар айтишига кўра Ўзбекистон ҳудудларида экиш учун 27 турдаги дарахт кўчатлари таклиф этилмоқда. Жумладан каштан, оққайин, эман, япон сафораси, шумтол, қайрағоч, павлония, терак, акация, чинор, тут, жийда, ёнғоқ, беҳи, узум, қрим қарағайи ва виргин арчаси.

Ўзбекистонда 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинган. Ушбу вақт мобайнида вилоятларда бир неча миллион туп кўчатлар экиш режалаштирилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!