Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ҳиндистоннинг Жиззахдаги Sambhram университетига лицензия берилди
22 ноябрь 2021 г 1 013 Комментарии: 0
Жиззах шаҳрида Ҳиндистоннинг Sambhram университети ташкил этилганидан хабарингиз бор.
Мазкур университет Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлди. Жиззах шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан университет жамоасининг мурожаатларига кўра Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига ариза юборилди.
Лицензия қисқа фурсатда тасдиқланиб, нусхаси университет раҳбариятига олиб берилди.
Sambhram технология университети Sambhram Group`га тегишли нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади. Компания таълим соҳасида 30 йиллик тажрибага эга бўлиб, дунё бўйича ўзининг 7 та халқаро кампусига эга.
Жиззахда ташкил этилган таълим даргоҳида ўқитиш кундузги таълим шаклида инглиз, рус тиллари ва давлат тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Университет битирувчиларига Ўзбекистон ва Ҳиндистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!