Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол туманида амалга оширилган ва оширилаётган лойиҳалар бўйича Пресс-тур ташкил қилинди
09 ноябрь 2021 г 357 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати иш режасига асосан оммавий ахборот воситалари ходимлари, туманда фаолият юритаётган журналист ва блогерлар иштирокида “Обод қишлоқ” дастури бўйича ПРЕСС-ТУР ташкил этилди.
Ғаллаорол туманида 175 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Туманда 29 та маҳалла мавжуд бўлиб, улар 4 та секторга бўлинган.
Иштирокчилар Бахт маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Обод қишлоқ” дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Дастлаб туман ҳокими Жалолитдин Оқбоев дастурда белгиланган вазифаларни амалга оширишда маҳалладаги нуроний ва фаолларни ўрни ҳақида гапирди. Сўнг дастур бўйича амалга оширилиши белгиланган ишлар ва уларни амалда бажарилиши ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ғаллаорол тумани 4-сектор ҳудудидаги Бахт МФЙ туман марказидан 2 км узоқликда жойлашган бўлиб, ушбу маҳаллада “Обод қишлоқ” дастури бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу маҳалла ҳудудида жами 560 та хонадонда 2900 нафар фуқаролар истиқомат қилиб келади.
Ҳудудда 2 та умумий ўрта таълим мактаби, 1 та мактабгача таълим ташкилоти, 1 та соғлиқни сақлаш муассасаси, 8 та озиқ-овқат дўкони, 53 та фермер хўжаликлари, 37 та тадбиркорлик субъектлари, 1 та сартарошхона, 4 та бошқа аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари мавжуд. Саноат корхоналари ва компютер хизмати шахобчалари мавжуд эмас.
“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” Дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар натижаси билан аҳоли руҳиятида ҳам ободчилик туйғулари шаклланмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!