» » Жиззах шаҳридаги IT-parkда Jizzakh Digital accelerator Pitch Day дастури бўлиб ўтди

Жиззах шаҳридаги IT-parkда Jizzakh Digital accelerator Pitch Day дастури бўлиб ўтди

16 декабрь 2021 г 638 Комментарии: 0

Куни  кеча Жиззах шаҳридаги IT-parkда IT-park ва Жиззах вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда 25 декабрь куни бўлиб ўтадиган Pitch day куни олдидан лойиҳаларни саралаш босқичи бўлиб ўтди. 

Тадбирда, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси вакиллари, тадбиркорлар, Жиззах эркин иқтисодий зонаси вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Шунингдек, Jizzakh Digital akselerator дастури тақдимот қилинди. Тақдимотда бу дастур функциялари, кутилаётган натижалар ҳамда иштирокчилар ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Тақдимот қилинган лойиҳаларни ҳайъат аъзоларининг вазифалари муайян мезонлар ва холислиик тамойилларига амал қилиб, Жиззах эркин иқтисодий зонаси корхоналари ва стартаплар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга асосланган иштирокчи жамоаларга баҳо беришди.
Корпоратив акселератор дастури давомида 15 та жамоа томонидан лойиҳалар тақдимот қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!