» » Жиззах Келажак лидерлари клуби Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ёшлар форумида иштирок этди (ФОТО)

Жиззах Келажак лидерлари клуби Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ёшлар форумида иштирок этди (ФОТО)

23 декабрь 2021 г 535 Комментарии: 0

Жиззах вилояти Келажак лидерлари клуби шу йилнинг 20-22 декабр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган йирик форум - Ёшлар форумида иштирок этишди.

 

 

Клубдан беш нафар аъзо келган бўлиб, 20-21 декабр кунлари дастлаб, форумга ташриф буюрган вазирлик вазирлари ва агентлик директорлари ёшлар ўртасидаги учрашувда иштирок этишди.

Шундан сўнг, 22-декабр куни республика Келажак лидерлари клублари иштирокида ижодий лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда ҳар бир клуб ўзининг жамият ва халқ ривожланишига ҳисса қўшадиган лойиҳалари билан қатнашишди.

Жиззах вилояти Келажак лидерлари клуби ушбу танловда юқори натижа касб этмаса ҳам, клубнинг ишлаб чиққан лойиҳаси клуб томонидан амалга ошириладиган ва жамият ривожланиши учун ўз ҳиссасини қўшадиган лойиҳа бўлди.

Бугун, 23 декабр куни нафақат Жиззах вилояти Келажак лидерлари клуби, балки, республика бўйича ташкил қилинган шундай клублар Ёшлар форумидан ўзгача тассуротлар билан қайтишди.

Уларга форум доирасида олган билим ва тажрибаларини бошқа сафдошларига етказиш вазифаси юклатилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!