Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишда аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш бўйича штаб ташкил этилди
06 январь 2022 г 582 Комментарии: 0
Фориш туманида 2022 йил январь ойининг биринчи ўн беш кунлигида иқтисодиёт тармоқлари барқарор ишлашини таъминлаш, ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни кучайтириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича туман ҳокимининг қарори қабул қилиниб, қарорга асосан штаб ташкил этилди ва манзилли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Туман ҳокимлигида штабнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда штаб аъзолари, маҳаллаларга бириктирилган вакиллар, тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирок этди.
Штаб йиғилишида вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Абдивалижон Мустанов, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Алимжон Файзибоевлар иштирок этиб, сўзга чиқишди.
Маҳаллаларда тинчлик, осойишталикни сақлаш, аҳолининг ҳар бир мурожаатига эътиборли бўлиш, барча маҳаллаларда “маҳаллабай”, “хонадонбай” ишни ташкил этиш, аҳолига табиий ва суюлтирилган газ ҳамда электр энергиясини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш, бозорларда, савдо шохобчаларида нарх-навонинг сунъий ўсишига йўл қўймаслик, бу борада назоратни ҳар қачонгидан ҳам кучайтириш ҳақида сўз юритдилар. Тегишли ташкилотларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Штаб йиғилишида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!