Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳридаги фуқаролар мурожаати вилоят ҳокими томонидан ижобий ҳал этилди (видео)
06 январь 2022 г 987 Комментарии: 0
Бундан бир ҳафта олдин Жиззах шаҳридаги маҳаллаларда Президентимизнинг бир марталик моддий ёрдам пули ва совғалари вилоят ҳокими томонидан эгаларига топширилган эди.
Мазкур учрашувда, вилоят ҳокими Эргаш Салиевга фуқаролар томонидан коммунал хизматлар, уй-жойни таъмирлаш, соғлигини тиклаш масалаларида мурожаатлар қилинганди.
Мурожаатларни хал қилиб бериш бўйича вилоят ҳокими шаҳар ҳокими ва мутасаддиларга кўрсатмалар берганди.
Орадан бир неча кун ўтиб, Жиззах шаҳар Нурлиобод маҳалласида истиқомат қиладиган Малоҳат Норбоеванинг табий газдан саккиз миллион сўм қарзи тўлаб берилди ва шу маҳаллада яшовчи Шаҳноза Исмоиловага газ плитаси олиб берилиб мурожаатлари ижобий ҳал этилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!