» » Жиззах ва Олмалиқ шаҳарларида футзал бўйича мамлакат чемпионати Олий лигасининг 6-тур ўйинлари бошланди

Жиззах ва Олмалиқ шаҳарларида футзал бўйича мамлакат чемпионати Олий лигасининг 6-тур ўйинлари бошланди

20 январь 2022 г 441 Комментарии: 0

Тур стартидаёқ кутилмаган натижалар кузатилди. Айтайлик, чемпионликка асосий даъвогарлардан саналган “Локомотив” аутсайдерлардан бири “Динамо”га қарши ўйинда икки очкодан “маҳрум” бўлди.

Самарқандликлар биринчи бўлим якунига кўра рақибларини иккита тўп фарқида мағлубиятга учратишаётганди. Иккинчи бўлимнинг сўнгги, бешинчи дақиқасигача "темирйўлчилар" ҳатто бир тўп фарқида ҳисобни ўзлари томонга ағдаришганди. Бироқ, сўнгги сонияларда, хронометрист бармоқлари компьютер тугмаларига кетаётган бир паллада “Динамо” “олтин”га тенг голни киритишга муваффақ бўлди. Дуранг натижа “Локомотив”нинг чемпионат бошлангандан бери илк бор учинчи поғонага тушишига олиб келди.

“Металлург” “Бунёдкор”ни, “Ҳуахин-Жиззах” “Максам-Чирчиқ”ни, АГМК эса “Строитель-Зарафшон” жамоасини йирик ҳисобларда енга олди. Водий “дербиси”да “Нефтчи”нинг қўли баланд келди. Тенг курашлар остида ўтган “Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари ўйинида эса омад тошкентликларга кулиб боқди. Ваҳоланки, гол уришни қаршиликлар бошлаб беришганди.

Футзал. Олий лига. 6-тур.

Биринчи кун. 19 январь, чоршанба

Жиззах. “Сўғдиёна” спорт мажмуаси.

МЕТАЛЛУРГ – БУНЁДКОР – 5:2 (3:1).

Голлар: Санжар Зиёхонов (2), Улуғбек Худоёров (10, 33), Акмалжон Маърифалиев (11), Темур Сайдуллаев (32) – Мирзоҳид Ҳайдархўжаев (17, 22)

МАКСАМ-ЧИРЧИҚ – ҲУАХИН-ЖИЗЗАХ – 2:6 (0:3).

Голлар: Амал Ураимов (35), Ботир Ризаев (36) – Дилмурод Жумаев (9, 19), Илҳомжон Ҳамроев (13), Ихтиёр Ропиев (25), Хушнур Эркинов (29), Аббос Элмуродов (38)

НАВБАҲОР – НЕФТЧИ – 2:4 (2:2).

Голлар: Дониёр Сотволдиев (4), Ҳакимжон Абдурашидов (14) – Дилмурод Юсубжонов (4), Улуғбек Абдуқодиров (8), Достонбек Бобожонов (34, 37)

Олмалиқ. “ОКМК” спорт мажмуаси.

ДИНАМО – ЛОКОМОТИВ – 3:3 (2:0).

Голлар: Қосимжон Сафаров (5), Шахрам Фахриддинов (14), Икром Каримов (40) – Дилмурод Шавкатов (26), Равшан Элибоев (34), Акбар Усмонов (35)

СТРОИТЕЛЬ-ЗАРАФШОН – АГМК – 0:11 (0:5).

Голлар: Авазбек Абдувалиев (5, 22), Суннатулла Жўраев (14), Равшан Исматуллаев (15), Артур Юнусов (16), Исахон Иброҳимов (17), Давлат Иброҳимов (23), Абдулла Солихов (26, 39), Пўлат Олимов (36), Давронжон Абдураҳмонов (39)

ПАХТАКОР – НАСАФ – 5:3 (3:2).

Голлар: Муҳаммад Зоиров (4, 16), Феруз Фахриддинов (9, 36), Константин Свиридов (38) – Жасур Халимов (2), Ойбек Полвонов (19, 23).

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!