» » Жиззахлик ҳоким ёрдамчилари водийдан қандай таассуротлар билан қайтди?

Жиззахлик ҳоким ёрдамчилари водийдан қандай таассуротлар билан қайтди?

02 февраль 2022 г 691 Комментарии: 0

Дўстлик тумани ҳокими ёрдамчилари мутасадди раҳбарлар ҳамроҳлигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги ҳамкасбларининг иш услуби билан яқиндан танишиш мақсадида хизмат сафарида бўлиб қайтди.

Маҳаллабай ишлаш тизими катта-кичик раҳбарларнинг муҳим иш услуби бўлиб қолди.

Бунда аҳоли яхши яшаши учун қулай турмуш шароитларини яратиш, камбағалликни қисқартириш, инсон қадри, маҳаллаларимиз фаровонлиги, фуқароларимиз бандлигини таъминлашдек эзгу мақсадлар мужассам.

Президентимиз томонидан “маҳаллаларимиздаги ҳоким ёрдамчилари” деган янги лавозим ташкил этилиб, бу вазифага иқтидорли, ишбилармон ва олов қалбли ёшлар тайинланди. Бу муҳим қадам бўлди.

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида иш бошлаган ҳоким ёрдамчиларининг ҳам иш фаолияти, улар томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ўзгаришлар кўзга кўриниб бормоқда.

Қайси соҳа бўлмасин, азал-азалдан тажриба алмашиш, бошқа ҳудудлар иш услуби билан яқиндан танишиш ижобий натижасини берган, албатта.

Туман ҳокими ташаббуси билан 12 нафар ҳоким ёрдамчисининг фаолиятини намунали ташкил этиш, аҳолини тадбиркорликка ўргатиш ва шу орқали камбағалликни қисқартиришни янада мукаммалроқ ўрганиш мақсадида –Фарғона водийсига хизмат сафари уюштирилди.

Ёрдамчилар ва томорқачиликни ривожлантириш бўйича тегишли масъуллардан иборат делегация водийлик мутасаддиларнинг иш услуби билан яқиндан танишиб, тажриба алмашди.

Маҳаллабай ишлаш тизимида амалга оширилган ишлар ва янги лойиҳаларни бориб кўрди, ўрганди. Бевосита лойиҳа ташаббускорлари билан яқиндан суҳбатлашиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олди.

Айниқса, паррандачилик, қуёнчилик, томорқадан унумли фойдаланиш, унумдор иссиқхоналар ташкил этиш каби ўнлаб сердаромад лойиҳаларни ўрганиб қайтди.

– Фарғона водийси аҳолисининг меҳнаткашлиги тўғрисида кўп эшитганмиз, – дейди Дўстлик туман ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Баҳодир Сафаров. – Минг марта эшитгандан, бир марта бориб кўрган афзал, деган нақлнинг амалдаги исботини водийга бориб чуқурроқ англадик.  Водийликларнинг мавжуд имкониятлардан бошқа жойдагиларга, айниқса, бизга ўхшаб чўл ҳудудларда яшайдиганларга қараганда икки ҳисса кўпроқ фойдаланиши ва ҳатто айрим туманларида тошда деҳқончилик қилиб, ҳалол меҳнати, пешона тери эвазига мўл ҳосил олаётгани ва бир йил давомида, бир жойдан уч марталаб ҳосил олаётганига, шундай қийин шароитда ишлаб, қийинчиликларга парво ҳам қилмай даромад олаётганининг гувоҳи бўлдик. Вақтимиз зое кетмади, кўп нарса ўргандик.

Дўстлик тумани ҳокими ёрдамчилари ва бошқа масъуллар ҳам аҳоли билан ишлаш, янги лойиҳаларни амалга оширишда катта мотивация билан ишга киришган.

А.Қаюмов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!