» » Ўзбекистон Республикаси Президенти Пекинда қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Пекинда қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди

05 февраль 2022 г 436 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Тадбир хорижий давлатлар етакчилари, расмий делегациялар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Пекиндаги “Қуш уяси” миллий стадионида бўлиб ўтди.

Маросим бадиий дастури ХХР Раиси Сиз Цзиньпин томонидан илгари сурилган «Инсоният умумий тақдири ҳамжамияти» концепциясини ўзида мужассам этган бўлиб, Хитой халқининг қадимий тарихи ва бой маданияти, жаҳон иқтисодиёти пешқадами сифатида эришаётган улкан муваффақият ва ютуқлари, халқаро олимпия ҳаракатининг руҳи ва қадриятларини акс эттирди.

Сўнг Миллатлар паради бўлиб ўтди. Қишки Олимпиадада иштирок этаётган мамлакатларнинг спорт делегациялари, шу жумладан Ўзбекистон жамоаси стадион бўйлаб юрди. Ўйинларда юртимиздан қатанашаётган тоғ чанғичиси Комилжон Тўхтаев Ўзбекистон давлат байроғини тантанали кўтариб ўтди.

Ёрқин спорт байрами авжида Олимпия олови ёқилди. Маросим байрамона мушакбозлик билан якунланди.

4-20 февраль кунлари ўтказиладиган Олимпия мусобақаларида спортнинг 15 та йўналиши бўйича 109 та медаллар тўплами ўйналади, улар учун дунёнинг 95 мамлакатдиан 4 мингдан зиёд спортчи курашади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!