Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида давлат хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилди
08 февраль 2022 г 511 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонунларига асосан ташкилотларда ходимларни дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4891-сон қарорида касалликлар ва уларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини эрта босқичларда аниқлаш бўйича мақсадли тиббий кўриклар ва скрининг текширувларини ўтказиш белгилаб берилган.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан, Фориш тумани ҳокимлиги ва барча давлат хизматчилари тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.
Мазкур тиббий кўрик жараёнида қатор мутахассис шифокорлар томонидан барча давлат фуқаролик хизматчилари соғлигининг барқарорлиги кўздан кечирилиб, тиббий таҳлиллар ва юзма-юз мулоқотлар асосида уларга зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!