Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Сенат аъзолари Жиззахда
17 февраль 2022 г 674 Комментарии: 0
Қабул жараёнида Сенат аъзолари аҳолини ташвишга солаётган муаммолар юзасидан уларнинг мурожаатларини тинглаб, ҳар бир масала атрофлича ўрганилди.
Жойлардаги маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари, корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятсизлиги, аҳоли дуч келаётган муаммоларни ҳал этишга панжа орасидан қаралиши натижасида йиллар давомида ҳал этилмай келинган турли, ижтимоий, иқтисодий, ободонлаштириш масалалари, турмуш қийинчиликлари юзасидан мурожаатлар тингланди.
Жумладан, Жиззах шаҳри, Тинчлик маҳалласида жойлашган 17-ётоқхонада яшовчи Кристина Холиқова 84 ёшли бувиси Валентина Жиляева фарзандлари ҳамда турмуш ўртоғи билан ётоқхонада истиқомат қилишини айтди. Мурожаатчи сенаторларга моддий жиҳатдан қийналгани, фарзандлари, қарамоғидаги бувиси учун кундалик озиқ-овқатлар билан бирга уй-жойга муҳтожлигини билдирди.
Ушбу ётоқхонада яшовчи Умида Бекмирзаеванинг уч нафар фарзанди бор ўзи ва турмуш ўртоғи ногирон. Умида фойдаланган электр энергиясидан 9 миллион сўмдан зиёд қарз бўлганлиги сабаб тармоқдан узиб қўйилган. Қарзни ундириш учун Жиззах шаҳар электр тармоғи корхонаси ҳужжатларни мажбурий ижро буюросига юборган. Фуқаро электр энергиясидан қарздорликни тўлаб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Шунингдек, Шароф Рашидов тумани, “Сарайлик” маҳалласида яшовчи Баҳром Йўлчиевнинг 5 фарзанди бор. Ўзи билан бирга 3 нафар фарзанди 2-гуруҳ ногирони. Мурожаатчи 2 миллион 594 минг сўм табиий газдан қарздорлиги сабабли тармоқдан узиб қўйилган. Қиш куни ногирон фарзандлари билан совуқ хоналарда яшаётганлигини билдирди.
Фуқаролар томонидан қабул жараёнида кўтарилган ҳар бир масала бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар юклатилди.
Қабулдаги ўрганишлар жараёнида сенаторлар мурожаат қоғозда қолиб кетмаслиги, ҳар бир мурожаат этувчининг фикри инобатга олиниши ва тегишли тартибда ўрганиб чиқилиши, ижросини таъминлаш борасида амалий чоралар кўрилиб, аниқланган муаммолар ўз жойида бартараф этилишини таъминлаш устувор вазифа эканлигини таъкидлади.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат)
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!