» » Мен –ёш давлат хизматчисиман

Мен –ёш давлат хизматчисиман

01 март 2022 г 1 327 Комментарии: 0

Ёшлар ишлари агентлиги, мени хақиқий давлат хизматчиси қилмоқда.

- мен фидойиман,

- менда виждонлилик даражаси юқори,

- мен ҳар ишга объектив қарайман,

- менда ишимга нисбатан ҳисобдорлик жудаям юқори,

- мен ҳар ишда ошкораликни устун кўраман,

- мен ростгўйман ва ростгўй ҳамкасбларим бўлишини хоҳлайман,

- мен доим етакчи бўламан, ҳар ишда лидерликка интиламан.

Сен ўзи кимсан дейсизми?

Мен давлат хизматчисиман!

Ёшлар ишлари агентлиги жамоасининг бир бўлаги сифатида фаолият олиб бораётганимга 5 ойдан ошди. Шу қисқа фурсат ичида мен ўзимда ҳақиқий ўсишни ва ривожланишни ҳис қилдим.Иш юкламасининг улканлиги, доимий равишда топшириқларга сифатли жавоб талаб қилишлик ҳолатлари, мурожаатлар оқимига қарши ижобий жавоблар билан ҳаракатланиш, шикоятларни оғир вазминлик билан тинглаш¸ноҳақликни бартараф қилиш ва адолат учун курашиш, давлатимиз берадиган яхшиликни ҳақиқий эгасига етказиш, мувозанат сақлаш, масъулият, доимий огоҳ бўлиш, ҳар қандай ёшлар билан аниқ мақсадли, тизимли ишлаш каби хислатларни ўзимда ва қўл остимдаги 38 нафар давлат хизматчиларида шакллантириш учун доимий ўзгариб бориш шунингдек яхши одатларни ҳосил қилиб ёмонларидан воз кечиш учун ҳаракат қилмоқдаман.Аммо амалий, ижобий натижа бўлмас экан, хар қандай ҳаракат ўзининг қадрини йўқотиши табиий албатта.Ижобий натижа олиб келадиган Давлат хизматчиси бўлиш учун нима қилиш керак ва ҳақиқий давлат хизматчиси аслида қандай бўлиши керак?

Сўнги вақтларда давлат хизматчилари аслида қандай бўлиши керак деган музокарали ва мунозарали мавзулар ижтимоий тармоқларда тез тез кўриниш бермоқда.

Ёдимда мен илк бор Олий таълим имтиҳонларидан йиқилиб маъюс турганимда Онам илк сўзларини Ҳазрати Алишер Навоийнинг байтлари билан бошлаган;

-Уруғ ерга тушиб чечак бўлади.

-Қурт жондан кечиб ипак бўлади.

-Лола уруғичалик ғайратинг йўқми,

-Ипак қуртичалик ҳимматинг йўқми?

Шу сўзлар мени ғайратли ва ҳимматли бўлишга, йиқилсам қайта туришга ундайди доим, давлат хизматчиси ҳам энг аввало ғайратли ва ҳимматли бўлиши керак.

Зеро Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек:

- Ҳар бир инсон ҳар куни қиладиган ишини худди биринчи марта қилаётгандик бажариши керак. Шундагина ишда ривожланиш, ўсиш бўлади.

Давлат хизматчилари қарорларни фақат халқ манфаати нуқтаи назаридан қабул қилишлари керак. Улар қарорларни ўзлари, оилалари ёки дўстларининг молиявий ёки бошқа моддий фойда олишлари учун қабул қилмасликлари лозим деб ҳисоблайман.

Тўғрилик ва ҳалоллик давлат хизматчисининг ҳамроҳи бўлмоғи керак, буюк жадидчиларимиздан бири Абдулла Қодирий ўзининг ўлими олдидан ҳам ҳақиқий ватанпарвар сифатида кўриниш берган, унинг суд жараёнидаги сўзлари: Тўғрилик йўлида бошим кетса эх дейдиган йигит эмасман дегани, унинг тўғрилигидан ўрнак олиш биз давлат хизматчиларини ҳам тўғрилик сари етаклашини англатади назаримда.

 

Жеймс Клирнинг “Атом одатлар” китобида ёзилганидек;

Кичик ва аҳамиятсиз кўринган ўзгаришлар ҳам, агар доимий равишда такрорланса, йиллар давомида ҳайратланарли натижага олиб келгани каби Давлат хизматчиси ҳам доимий, ижобий ўзгариб бориши орқали ҳақиқий етакчига айланиб боради.

Давлат хизматчисининг 3 муҳим сифати мавжуд бўлиши керак дейди устозларим,

  1. Фидоийлик
  2. Ҳалоллик
  3. Профессионализм

 

Хулоса қилиб айтсам, мен давлат хизматчисини Алишер Навоий каби фидоий,Абдулла Қодирий каби мард ва ҳалол бўлишини, шунингдек халқнинг манфаатларини ўзининг манфаатларидан устун қўядиган, профессионал бўлиши керак деб ҳисоблайман.

Мирзаев Дилшод Сарвар ўғли

Жиззах вилояти "Келажак лидерлари" клуби президенти,

Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах шаҳар бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!