Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ташкил этилди (видео)
03 март 2022 г 1 805 Комментарии: 0
Бугун Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда Электрон кооперация портали маркази ҳамкорлигида қурилиш материаллари, енгил саноат, автомобилсозлик, электротехника, фармацевтика соҳалари учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик ва ҳудудий корхоналар иштирокида “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси”га старт берилди. Ярмарка 3-4 март кунлари давом ўтказилади.
3 март куни бошланган ярмаркани вилоят ҳокими Эргаш Салиев кириш сўзи билан очиб берди.
Бўлиб ўтаётган “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” иқтисодиётни эркинлаштириш ва ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича туб ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилига оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш борасидаги тадбирлардан биридир.
Мазкур “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” йирик тармоқ корхоналарига маҳаллий кичик ва хусусий бизнес корхоналари томонидан импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни етказиб беришда кооперация алоқаларини ташкил этишдан иборат.
Шу билан бирга,бугунги ярмарка автомобилсозлик, қурилиш материаллари, электротехника, енгил саноат, фармацевтика саноати учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳаларида тармоқ-ҳудудий корхоналар ўртасида кооперация алоқаларни янада мустаҳкамлаш билан бирга кичик бизнес субъектлари учун ҳам янада катта имкониятлар беради.
Ярмаркада 775 та тармоқ ва ҳудудий корхоналар иштирок этишмоқда, шундан,142 та корхона 3 минг турдан ортиқўз маҳсулоти билан қатнашаётган бўлса, 633та корхона маҳсулотсиз қатнашмоқда. Жиззах вилоятидан – 72 та корхона, 70 та бошқа вилоятлар тадбиркорлари.
Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йил 1 майдаги 4302-сонли “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”гива 2019 йил24 августдагиПҚ-4426-сонли“Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларинижадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида”ги қабул қилинган қарорлари натижасида, Жиззах вилоятида ҳам ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳамда импортни оптималлаштириш борасидакенг кўламли ишлар олиб борилди.
Хусусан, вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилда 7,4 триллион сўмни ташкил этиб,ўсиш суръати 110,2 фоизга таъминланди. 2022 йилда эса 10,0 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
Вилоятимиздаги йирик тармоқ саноат корхоналаридан ташқари кичик бизнес саноати корхоналари томонидан 2021 йилда 4,2 триллион сўмлик (121,6%) саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, аҳоли жон бошига2 878 минг сўмни ташкил этди.
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида ҳам 2020 йилда 684,8 млрд. сўмлик ва ўтган 2021 йил якуни билан 3 трлн 384,4 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва ишлаб чиқариш ҳажми 4,9 баробарга оширилиши таъминландива 1293 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Бундан ташқари, вилоятдаги саноат корхоналарининг ўзаро кооперация алоқаларини ривожлантириш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатлар ҳисобига, 2021 йилда бу корхоналар ўртасида Электрон саноат кооперация портали орқали 159,6 млрд сўмлик маҳсулотлар савдоси амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 январдаги ПҚ-99-сонли қарорига асосан 2022 йилда маҳаллийлаштириш дастурида 51 та корхонада 67 турдаги 1трлн.562млрд. сўмлик 2021 йил режага(729,0 млрд.сўм) нисбатан 214фоиз кўп маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши, импортни ўрнини босиш самарадорлиги 137млн. долларни ташкил этиши ҳамда 15млн. долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтирилиши режалаштирилган.
Шундан,1 трлн. 539 млрд. сўмлик 52 таси ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича, 22,5 млрд. сўмлик 15 таси янги лойиҳалар ҳисобланади.
Бугунги кунда, Жиззах вилоятида 120 дан зиёд хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ва 4000 га яқинсаноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!