» » “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида ўтказилган саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида Жиззах вилояти қатнашди

“Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида ўтказилган саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида Жиззах вилояти қатнашди

22 ноябрь 2019 г 1 762 Комментарии: 0

18-20 ноябр кунлари "Ўзекспомарказ" МКМда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида Жиззах вилояти тадбиркорлари иштирок этди.

Тадбир самарали ҳудудга айланди, унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги мингга яқин компаниялар 10 мингдан ортиқ турдаги маҳсулотларни намойиш этдилар.
Тадбирда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида ташкил этилган электрон кооперация биржаси –www.cooperation.uz портали ҳақида ҳам маълумот берилди.

Мазкур портал орқали ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларига харидор топиши, уларни етказиб бериш бўйича шартномалар тузиши мумкин. Портал статистика, божхона, солиқ, сертификатлаштириш идоралари онлайн маълумотлар базасига уланган.
Халқаро савдо марказида саноат тармоқлари, ҳудудлар ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятига бағишланган тақдимотлар бўлиб ўтди. Ушбу жараёнда Жиззах вилояти компаниялари вакиллари фаол иштирок этдилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!