» » Учтепа-Жиззах-Ғаллаорол 4Р-38 автомобил йўлида ҳаракат тикланди

Учтепа-Жиззах-Ғаллаорол 4Р-38 автомобил йўлида ҳаракат тикланди

15 март 2022 г 592 Комментарии: 0

Кучли ёмғир натижасида кўчки хавфи юзага келгани сабабли “Учтепа-Жиззах-Ғаллаорол” 4Р-38 йўлида автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилганди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги, вилоят ФВДТ органлари ҳамда хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати билан ҳамкорликда автомобил йўлининг 43-44-километрларида хавфли тош массаларини сунъий равишда тушириш ишлари муваффақиятли амалга оширилган.

14 март куни 42 нафар шахсий таркиб ҳамда 6 та махсус техникалар ёрдамида жами 150 м. куб. тош массалари хавфсиз жойга кўчирилди.
Соат 17:20 да автомобил йўлида ҳаракат қатнови тикланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!