» » Дўстлик туманида янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Дўстлик туманида янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

04 апрель 2022 г 723 Комментарии: 0

Дўстлик туманидаги Алишер Навоий маҳалласи тарихида унутилмас кун бўлди. Маҳалланинг маъмурий биноси очилиб, иш бошлади.

Таъкидлаш керакки, маҳалла ташкил этилганига 25 йил бўлибдики, ўзининг биносига эга эмасди.

Бир ойлик қисқа муддат ичида собиқ 1-умумтаълим мактабининг филиали биноси таъмирдан чиқарилди.

Унда маҳалла раиси ва тегишли тузилмаси, шунингдек, 1-сектор штаби, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, профилактика нозири, маҳалла кутубхонаси учун ҳам алоҳида хоналар ҳозирланди. Уларга зарур бўладиган жиҳозлар билан таъминланди. Ҳар бири интернет тармоғига уланди.

Бинонинг ҳовлисига ҳам алоҳида аҳамият берилди. Бугун ҳовлида мўъжаз боғ - яшил макон ташкил этилган.

Шу куни очилиш маросимига йиғилган маҳалла аҳлининг юз-кўзида қувонч, келажакка ишонч, бугунги кунидан мамнунликни кўриш мумкин эди.

 - Маҳалламизда тўққиз юзга яқин оилаларда олти мингдан ортиқ аҳоли яшаб келади. Қисқа муддатлар ичида ҳар бир хонадонларга кириб уларнинг яшаш тарзи, турмуш шароити ва муаммоларини ўрганиб чиқдик. Муаммоларини ҳал этиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган талабгорларга алоҳида аҳамият бермоқдамиз. Ўтган вақт ичида кам даромадлилар учун инкубаторлар етказиб бердик, иссиқхоналар, чорвачилик, паррандачилик ташкил этиш истагидаги фуқароларимизга талабини қондирмоқдамиз. Шу йўл билан ишсизлар бандлигини таъминлаяпмиз. Тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга эса банк кредити ва субсидия маблағлари, тадбиркорлар учун ер ва жой ажратиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай ишлар бир кишининг қўлидан келмайди, албатта. Бунинг учун биз сектор раҳбари, маҳалла раиси, ёшлар етакчиси билан ҳамкорликда иш олиб, мавжуд муаммоларга барҳам бермоқдамиз,-дейди маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Суннат Яхяхонов.

Бугун ўзгаришлар фақатгина маҳалланинг маъмурий биносида эмас, ҳар бир кўчада, ҳар бир оилада кўришимиз мумкин. Энг муҳими, маҳалла аҳли ҳаётимизда содир бўлаётган ўзгаришларга, илдам одимлаб чуқурлашиб бораётган ислоҳотларга бефарқ эмас. Улар буни амалда рўёбини кўришмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!