» » Ғаллаорол ва Бахмал туманида суд ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди

Ғаллаорол ва Бахмал туманида суд ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди

08 апрель 2022 г 543 Комментарии: 0

Фуқароларимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилаш учун уларнинг муаммоларини жойига чиқиб бевосита ўрганиш ва ижобий ҳал қилиш масаласи бугун ҳар бир давлат органи вакили олдидаги муҳим вазифа ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбарининг шундай олий мақсад йўлидаги тегишли топшириқлари асосида Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова ва тегишли ишчи гурух аъзолари томонидан суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан навбатдаги оммавий қабуллари Жиззах вилоятида бошлади.

Жумладан, Ғаллаорол тумани, Бахмал туманидан ташриф буюрган аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг дарду ташвишлари ва муаммолари эшитилиб, қабулнинг илк кунида 71 та турли мазмундаги мурожаатлар қабул қилинди, мурожаатларнинг 11 таси жойида ижобий ҳал этилди.

Мисол учун, 4 нафар фуқароларнинг соғликни сақлаш борасидаги муаммолари шу жойнинг ўзида ҳал этилиб, соғлиқларини тиклаб олишлари учун сиҳатгоҳларга йўлланма берилди.

Сайёр қабуллар жорий йилнинг 7-9 апрель кунлари Жиззах вилояти туманлари бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!