Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманида 3 та янги ДМТТ очилиши ҳисобига қамров 10% га ўсди
09 апрель 2022 г 707 Комментарии: 0
Дўстлик туманида бир кунда 3 та ДМТТ фойдаланишда топширилди. Эндиликда 430 нафар болажонлар мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинади.
Дўстлик тумани “Саноатчилар” маҳалласида 8-сон ДМТТ 140 ўринли, 3-сон ДМТТ 240 ўринли, 7-сон 140 ўринли ДМТТлар фойдаланишга топширилди.
Барча шароитларга эга, кенг ва ёруғ хоналар, спорт ва мусиқа заллари, инновацион таълим беришга ихтисослашган жиҳозлар эндиликда кичкинтойларимизнинг порлоқ истиқболи учун хизмат қилади.
Маълумот учун, бугунги кунда вилоятда қамров даражаси 76.3 фоизни ташкил этиб, йил охирига қадар бу кўрсатгични 78 фоизга етказиш назарда тутилган.
Вилоят мактабгача таълим
бошқармаси Aхборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!