Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаоролда бошқарувни йўқотган “Cobalt"да ёнғин чиқди
13 май 2022 г 693 Комментарии: 0
Бугун, 13-май куни соат 05:16 ларда Ғаллаорол тумани 4R автомобил йўлининг “Лалмикор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 43-км.да 1994 йилда туғилган фуқаро У.A. бошқарувида бўлган “Cobalt" русумли енгил автомобил бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлдан чиқиб кетган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Шундан сўнг, автомобилда ёнғин чиққан.
Ғаллаорол тумани ФВБнинг ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 6:35 да айтилган манзилга етиб борган ва соат 6:38 да ёнғин бартараф етилган.
Ёнғин натижасида автомобил ҳайдовчиси елка, ўнг қўл кафти ва юз қисми куйиши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Суриштирув ишлари давом етмоқда. Ёнғин-қутқарув қисмидан ёнғин жойигача бўлган масофа – 53 км.
Шу ўринда ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя етишларини ва чарчоқ ҳолатида автомобил бошқармасликларини сўраймиз.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!