Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда1,3 млрд сўм кредит талон-торож қилинди
20 май 2022 г 887 Комментарии: 0
Банкдан Ғишт чиқарувчи ускуна учун олинган маблағ ўзлаштириб юборилгани аниқланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилишича, банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари давом этмоқда.
Хабарга кўра, Шароф Рашидов туманида АТБ “Қишлоққурилишбанк” Жиззах ҳудудий бошқармасининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.D.” МЧЖга банк филиалидан ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш учун ажратилган 1,3 млрд сўм кредит маблағини ўзи раҳбарлик қилиб келаётган бошқа корхоналарига ўтказиб олиш йўли билан кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!