» » Зоминда иқтидорли ёшлардан иборат “Келажак лидерлар” клуби ташкил этилмоқда

Зоминда иқтидорли ёшлардан иборат “Келажак лидерлар” клуби ташкил этилмоқда

23 май 2022 г 653 Комментарии: 0

Бугун ёшлар катта орзу-умидлар билан юксак мақсадлар сари ҳаракат қилар экан, албатта, Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишлари зарур.

Президентимизнинг 2021 йил 30 июндаги “Талабалар ва ёшлар форуми”даги нутқида ёш авлод манфаати юзасидан бир қатор масалалар, хусусан, иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари – “Келажак лидерлари”ни шакллантириш ташаббуси илгари сурилган эди. Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган ҳолда Жиззах вилоятида 50 нафар иқтидорли ёшлардан иборат мана шундай клуб фаолияти йўлга қўйилган.

Бугун Зомин тумани 60-сонли умумтаълим мактабига қарашли Келажак касблар мактабида мактабнинг битирувчи ўқувчи ёшлари учун вилоят “Келажак лидерлари” клуби аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида клубнинг фаол аъзолари томонидан ёшларнинг ўз истеъдод ва иқтидорларини рўёбга чиқаришлари учун бугундан меҳнат қилишлари, ўз устиларида ишлаш кераклиги истиқболли кадр сифатида раҳбарлик лавозимларига тайинланишда асосий мил эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга клуб аъзоларининг қизиқарли жавобларини олишди.

Шунингдек, учрашув якунида ушбу мактаб қошида Зомин туманининг истеъдодли ёшларидан иборат “Келажак лидерлари” клуби ўз фаолиятини бошлаши, ҳар хафтада клубнинг малакали тренерлари томонидан белгиланмган мавзулар доирасида учрашувлар, мулоқотлар ташкил этилишига келишиб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!