» » Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Ғаллаоролда сайёр қабул ўтказилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Ғаллаоролда сайёр қабул ўтказилди

26 май 2022 г 625 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси  ва Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан юридик ва жисмоний шахслар  муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ғаллаорол туманида сайёр қабул ўтказилди.

Фуқаролар томонидан асосан сотиб олинган техник жиҳозлари қисқа муддатда яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги, сифатсиз қурилган кўп қаватли  уй-жой муаммолари, сув муаммоси, суғориш масаласи, кредит, коммунал соҳа ва тадбиркорликни бошлаш масалалари юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатлар рўйхатга олиниб, ваколат доирасидаги мурожаатлар ўрганишга, ваколати бўлмаган мурожаатлар эса тегишли ташкилотларга ўрганиш учун юборишга қабул қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!