Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Олий лига: жиззахликлар пешқадам
03 июнь 2022 г 666 Комментарии: 0
Жиззах шаҳрида мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони “Сўғдиёна-W” хотин-қизлари Навоий шаҳрининг “Қизилқум-W” клубига қарши майдонга чиқди. Майдон эгалари учрашувнинг илк дақиқалариданоқ устунликни ҳисобда ҳам исботлади. Баҳснинг 18-дақиқасида жиззахлик Нозима Камолтоева ҳисобни очди – 1:0. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмай, “Сўғдиёна-W” футболчиси Шаҳноза Қурбонова “Қизилқум-W” жамоаси дарвозасига гол киритиб, ўртадаги фарқни 2 тага етказди – 2:0. Ана шу ҳисоб билан жамоалар танаффусга чиқди.
Иккинчи бўлимда майдон эгаларининг босими янада ортди. Чемпионат тўпурари, “Сўғдиёна-W” ҳамда миллий терма жамоа ҳужумчиси Диёра Ҳабибуллаева учрашувнинг 52 ва 68-дақиқаларида гол киритиб, ўртадаги фарқни янада йириклаштирди – 4:0. Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган 90+3-дақиқада жиззахликлар легионери Натия Данелия рақиблар дарвозасига йўлланган бешинчи голга муаллиф бўлди. Навоий шаҳрилик қизлар дарвозасига йўлланган бешинчи голга муаллиф бўлди. “Сўғдиёна-W” – “Қизилқум-W” якуний ҳисоб – 5:0.
Бекободда маҳаллий “Металлург-W” меҳмони бўлган Тошкентнинг “Бунёдкор-W” қизлари 1:5 ҳисобида зафар қучди.
Ушбу турнинг қолган баҳсларида қуйидаги натижалар қайд этилди: “Нефтчи-W” (Фарғона) – “Пахтакор-W” (Тошкент) – 0:1, “Локомотив-W” (Тошкент) – “Навбаҳор-W” (Наманган) – 4:0.
Қаршининг “Севинч-W” ҳамда Олмалиқнинг АГМК-W клублари ўртасидаги 8-тур баҳси бошқа кунга қолдирилди.
Қашқадарёлик қизларнинг ўйин ўтказмаганидан унумли фойдаланган, Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” клуби турнир жадвалида 22 очко билан ягона пешқадамга айланган бўлса, Тошкентнинг “Бунёдкор-W” қизлари 21 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олди. 3-поғонага тушиб қолган Қаршининг “Севинч-W” клуби ҳисобида 19 очко бор.
Турнир жадвалида сўнги поғонада бораётган Наманганнинг “Навбаҳор-W” қизлари бор-йўғи 1 очко жамғарган, холос.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!