» » Зарбдорда коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган ишчи-ходимлар учун ўқув машғулоти ташкил этилди

Зарбдорда коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган ишчи-ходимлар учун ўқув машғулоти ташкил этилди

09 июнь 2022 г 498 Комментарии: 0

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг Коррупцияга қарши курашиш ва «комплеанс назорат» бўлими томонидан тасдиқланган 2022 йилга мўлжаллаб тузилган ходимларни коррупцияга қарши махсус ўқитиш режасига мувофиқ Зарбдор туман электр таъминоти корхонасида коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган ишчи-ходимлари билан ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув жараёнида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари билан тасдиқланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Марказий хизмат, бўлим, ШЕТК ва ТЕТКларда ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида учрашув, семинар ва давра суҳбати ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилинмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг 2021 йил 17 сентабрдаги 5-сонли йиғилиш баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида  2021 йилнинг 6 октабр куни Жиззах вилояти коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг биринчи таъсис йиғилиши ташкил этилиб, унда 38 нафар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши аъзолари тасдиқланган.

Ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил қилиниб, истиқболдаги вазифаларга урғу берилди.

Хусусан, порахўрлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш каби ҳолатлар, коррупциянинг барча кўринишларига барҳам беришда турли идоралар ва аҳоли орасида тарғибот ишларининг самардорлигини ошириш, идоралар фаолиятининг молиявий натижаларини очиб берадиган, давлат органлари ходимлари ўртасида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш каби таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.

Коррупция Ўзбекистон давлати ва жамият тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири эканлиги қайд этилиб, коррупция ҳолатларининг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва унга қарши аёвсиз курашиш барча даражадаги давлат органлари раҳбар ва ходимларининг энг устивор вазифаси этиб белгиланган.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга масъул ходим жавоб берди.

Бу борадаги йиғилишлар давомли олиб борилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!