» » Жиззахда ноқонуний ер сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари қўлга олинди

Жиззахда ноқонуний ер сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари қўлга олинди

11 июнь 2022 г 600 Комментарии: 0

У сувли ер майдонини сотишга урингани аниқланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Шароф Рашидов туманидаги “Х.А.” фермер хўжалиги раҳбари А.Р. ушбу хўжаликнинг 68,8 гектар сувли ер майдонининг 5 гектарини фуқаро М.га танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 200 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!