Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Қозоғистонлик инвесторлар билан 1.300 минг АҚШ долларлик 11 та шартнома имзоланиши келишилди
13 июнь 2022 г 924 Комментарии: 0
Жиззах вилоятига ташриф буюрган инвесторларнинг ташрифи Жиззахнинг инвестицион жозибадорлиги ва экспорт имкониятларини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.
Учрашувда вилоятда экспорт имкониятларини ошириш, минтақа иқтисодиётида сайёҳлик индустриясини шакллантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, импорт ўрнини тўлдириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантириш каби масалалар муҳокама этилди.
Шунингдек, хорижий сармоядорлар билан “B2B”, “B2G”, “G2G” форматда мулоқотлар ва янги инвестицон лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Учрашувда хорижий инвесторлар билан вилоятнинг "MASTER BILDING PRODUCTS" МЧЖ ва "ABR Group", “SHIFOBAXSH SUV CHASHMASI” МЧЖ ва "Hamza Trade", “ESHONQUL SAVDOSI” МЧЖ ва "Nur Partners",“HUAKSIN” МЧЖ ва "Алатау", “MASTER SCREW SYSTEMS” MChJ QK ва "Вент-Мастер" корхоналари саноат маҳсулотлари бўйича, “JIZZAX OLMACHI” F/X ва "Kazstroi",“TABIAT MEVALARI ASL” МЧЖ ва "Береке"корхоналар қишлоқ хўжалиги махсулотлари бўйича, "OOO ASIAN Clothes" МЧЖ ва "InterSell, Madam Collection", "OOO Jasmin mega servis" МЧЖ ва "ELZHAN BRAND" корхоналари кийим-кечак ишлаб чиқариш бўйича жами миқдори 1,300 минг АҚШ долларидан ортиқ 11 та ҳамкорлик шартнома имзоланиши келишиб олинди.
Учрашув сўнгида "Жиззахни ишлаб чиқариш корхоналари менга жуда ёкди. Мен Жиззахга келганимдан, шундай ишлаб чиқариш корхоналари билан хамкорликда ишлашдан мамънунман ва келгусида бунданда юқори ишларни биргаликда амалга оширишни мақсад қилиб олдим" - дейди "BePRO Management holding" раҳбари Эркелбулан Макенов.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!