» » Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Бахриддин Валиев раислигида вилоят ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Бахриддин Валиев раислигида вилоят ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди

21 июнь 2022 г 1 072 Комментарии: 0

Бош прокуратура томонидан Президентнинг 21.02.2022 йилдаги “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-138-сон қарори ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 13-15 июнь кунлари ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилоятида амалий ёрдам кўрсатган ҳолда ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганишда асосий эътибор, вилоятда ер участкаларидан оқилона ва мақсадли фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш, янги ерларни ўзлаштириш ҳамда Президент қарори ижроси самарали ташкил қилинганлиги аҳволига қаратилиб, ҳудудда ишларни тўғри йўлга қўйиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, мазкур ўрганиш натижалари бўйича 21 июнь куни Республика кенгаши ишчи гуруҳи раҳбари, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Бахриддин Валиев раислигида вилоят ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳудудий Кенгаш аъзолари, вилоят ва туман (шаҳар) сектор раҳбарлари ҳамда соҳага оид масъул ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ҳудудий Кенгаш аъзолари ҳамда тегишли корхона ва ташкилотларга топшириқлар берилди.

График асосида ҳудудларда ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!