» » Жиззахда битирувчи ёшлар Британия Менежмент университети ректори билан учрашди

Жиззахда битирувчи ёшлар Британия Менежмент университети ректори билан учрашди

24 июнь 2022 г 569 Комментарии: 0

Ёшлар иннавацион марказида битирувчилар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Британия Менежмент университети ректори профессор Конрад Озог, университет ходимлари, Жиззах вилоят халқ таълим бошқармаси бошлиғи иштирок этишди.

Вилоятимизнинг барча туманларидан 500 дан ортиқ битирувчи иштирок этган йиғилишда Британия Менежмент университети ҳақида маълумот олишди. Эътиборли томони мулоқот инглиз тилида бўлди.

Битирувчилар университет шароитлари, кириш имтиҳонлари, контракт миқдори, ҳаттоки, битиргандан сўнг олинадиган диплом Ўзбекистон ҳудудида қанчалик имтиёзга эга эканлиги билан қизиқишди.

Фаол иштирок этган битирувчиларга совғалар улашилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!