» » Жиззахда “Очиқ осмон остидаги мактаб” ижтимоий лойиҳаси амалга оширилмоқда

Жиззахда “Очиқ осмон остидаги мактаб” ижтимоий лойиҳаси амалга оширилмоқда

24 июнь 2022 г 631 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги 5 сонли ихтисослаштирилган кўп тармоқли давлат  мактабгача таълим ташкилоти боғи шу куни бошқача жонланди. Имконияти чекланган болажонлар меҳри чексиз тарбиячи опалари, ота-оналари ва меҳмонлар билан  биргаликда бағркенглик байрамини нишонлашди десак хато қилмаган бўламиз.

Жисмоний имкониятлари чекланган болалар ҳам бошқалар қатори таълим олишга ва мавжуд имкониятлардан фойдаланишга ҳақли. Уларнинг таълим тарбия олиб ҳаётда ўз ўрнини топиб кетиши эса тарбиячи ва махсус мутахассисларнинг саъй-ҳаракатлари ва машаққатли меҳнатига боғлиқ. Кўриб турганингиздек Махсус мактабгача таълим ташкилоти  оддий боғчалардан фарқ қилади, чунки бу ерда имконияти чекланган болалар таълим-тарбия  олишади.

Уларни соғломлаштириш, нутқини, эшитиш, кўриш қобилиятларини ривожлантириш, эса тарбиячилардан алоҳида масъулият ва маҳорат талаб қилади. Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси, Оила ва хотин қизлар” илмий-тадқиқот институти,  Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда Жиззах давлат педагогика институти ҳамкорлигда ташкиллаштирлган ушбу тадбир  оилада ногиронлиги  бўлган бола руҳиятига, ривожланишига ижобий таъсир кўрсатадиган омилларни бартараф этиш, имконияти чекланган бўлган болаларни бирлаштиришга, уларнинг психологик жараёнлари ва шахслараро муносабатлар кўникмаси ривожлантиришга,  болаларда таълим олиш ва касб танлаш мотивациясини оширишга, хотин-қизлар фаолларининг билим, малака ва кўникмаларини оширишга қаратилди.

-Бу каби тадбирлар имонияти чекланган болаларнинг қобилиятларини аниқлашга, бугунги кунда ноёб қадриятларимиздан бирига айланиб бораётган меҳр-оқибат сингари фазилатларнинг янада чуқур илдиз отишига, боланинг жисмоний ва психологик ҳолатининг ижобий томонга ўзгаришига, шу билан биргаликда уни қўллаб-қувватлаётган оналарига, оталарига янада эътиборли фаол бўлишга, кўпроқ меҳр бериш керак эканлигини ҳис қилишига хизмат қилади десам муболаға қилмаган бўламан- дейди Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси, сенатор З.Маҳкамова

-Бутун респбулика бўйлаб бўлиб ўтаётган бу ижтимоий лойиҳадан кутилган натижалардан бири шуки маҳаллаларда имконияти чекланган фарзандалари бор оилалар билан янада яқиндан мулоқот қилиш. Бу лойиҳа том маънода “оила мактаби” ни шакллантиради.  Болажонларнинг ижодий чиқишлари, уларнинг қўл меҳнатлари ёрамида яратилган кўргазмаларини кўриб кўзингиз қувнайди.      Байрамга айланб кетган бу тадбир биз катталар ва болаларга бирдек завқ улашди. Бундай лойиҳалар тўхтаб қолмаслиги  керак, чунки бу тадбир замирида муҳаббат бор, меҳр бор.... Бола учун эса  энг яхши дори- бу меҳрибон, ота-онанинг борлиги ва эътиборидир,- дейди Оила ва илмий-тадқиқот институти директор ўринбосари  О.Мусурмонова

Тадбир трли интеллектуал, хусусан “Қуёшли технология” машғулотлари билан ҳам қизиқарли ўтди.Имконияти чекланган болажонлар тарбиячи опалари ёрдамида йиғилганларга бадиий концрт дастурини намойиш этишди.

-Тадбирнинг кириш қисмида Усмонжон ижросидаги доира зарби, куйга мос ҳаракатлар билан йиғилганлар эътирофига сазовор бўлган Солиҳа исмли қизалоқнинг рақслари, Ҳумоюжоннинг ўткир зеҳни қалбимни забт этди.  Уларнинг ғайратли, шодон кулгулари, илиқлик олиб кирди. “Биз бир жамоамиз, биз турлимиз, биз тенгмиз” гуруҳининг кўнгиллилари, оналар ва дадалар  фарзандларининг ҳатти ҳаракатларидан биз каби  ҳайратга тушишди, балки улар ўз фарзандларининг мана шундай иқтидори ва қобилиятлари борлигини ҳам билишмагандир  Қувонарлиси, бугун бу тадбирда ҳеч ким  четда турмади. Аминманки, бу ерга турли мақсадларда келганлар қизиқарли машғулотлар, психологлар ва мутахассислар олиб борган тренинг ва суҳбатлар натижасида  ҳар қандай ҳолатда ҳам болалаларни севиш, уларга дўст ва сирдош бўлиш лозимлигини яна бир бор дилдан ҳис қилишди,-дейди институт ректори Ш.Шарипов  

Ўзида эзгу қадриятларни жамлаган, якди, болажон қалбларни бирлаштираолган,  хайрли ниятларни кўзлаган  тадбир кутилган натижа билан ниҳояланди. Энг асосийси бу ерга маъюс кириб келганлар, хурсандчилик билан чиқиб кетишди.

                   Жиззах Давлат педагогика институти ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!