» » Ягона буюртмачи хизмати ИК раҳбарияти ва журналист ҳамда блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Ягона буюртмачи хизмати ИК раҳбарияти ва журналист ҳамда блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

28 июнь 2022 г 987 Комментарии: 0

Маълумки, Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” Инжиринг компанияси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 20 майдаги 321-сонли қарори асосида шаклланувчи ижтимоий объектларни янгидан қуриш, мукаммал таъмирлаш ва реконструкция ишларини амалга оширишда буюртмачи вазифасини бажаради.

 

Бугунги кунда компания томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98 сонли қарори билан 2022 йил Инвестиция дастурига киритилган объeктлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-172 сонли қарори билан Жиззах вилоятида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритилган объeктларга буюртмачи вазифасини бажармоқда.

Жумладан, Инвестиция дастури доирасида жами – 110 та объeктнинг қурилиши, мукаммал таъмирланиши ва реконструкция ишларини амалга ошириш учун пудратчи ташкилотлар билан шартномалар тузилган. Дастур доирасидаги 110 та объектларда 2022 йилда бажариладиган ишларнинг умумий қиймати 455 миллиард 757 миллион 300 минг сўмни ташкил қилади.

 

Шунингдек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури бўйича жами – 71 та объектнинг қурилиши, мукаммал таъмирланиши ва реконструкция ишларини амалга ошириш учун пудратчи ташкилотлар билан шартномалар тузилган. Дастур доирасидаги 71 та объектнинг умумий шартнома-лойиҳа қиймати 91 миллиард 329 миллион сўмни ташкил қилади.

 

Умуман, соҳалар кесими бўйича олиб қаралганда, энг кўп қурилиш, мукаммал таъмирлаш ва реконструкция ишлари – умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ва соғлиқни сақлаш объектлари ҳамда ичимлик суви иншоотлари ҳисобига тўғри келмоқда.

Албатта, катта маблағлар асосида ташкил қилинаётган ушбу объектларнинг сифати ҳақида гап кетганда шуни таъкидлаш керакки, бугунги кунда Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” Инжиринг компаниясида 50 нафардан ортиқ малакали мутахассислар ишлаб келмоқда ва бириктирилган объектларни ўз муддатида ва лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида бажарилишини назорат қилишади.

Айни пайтда компания, ҳозирда амалга оширилаётган қурилиш ишларини ўз вақтида ва белгиланган тартиб асосида фойдаланишга топшириш бўйича пудратчи ташкилотлар билан ҳамфикрлик асосида фаолият юритмоқда.

Матбуот анжумани сўнгида ОАВ вакиллари ва блогерлар компаниямиз билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйилганлиги муносабати билан ташаккурномалар топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!