Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманида хотин-қизларга сертификатлар топширилди
06 июль 2022 г 525 Комментарии: 0
Дўстлик туманида бир неча йиллардан буён Хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш маркази фаолият кўрсатиб келмоқда.
Марказда асосан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга қизиққан, келажагини тадбиркорликнинг қайсидир йўналиши билан боғлаган хотин-қизлар таълим олишмоқда.
Бугун 60 соатга мўлжалланган бир ҳафталик ўқув курсини тамомлаган, “Аёллар дафтари”нинг 3-босқич 3-тоифасидаги шундай аёллардан 36 нафарига сертификатлар топширилди.
Улар олиб борилган машғулотлар давомида бозор талабларидан келиб чиқиб тадбиркорликни йўлга қўйиш, маблағларни сарфлаш, иш фаолиятини кенгайтириш бўйича энг муҳим қоидаларни ўрганишди.
- Бугунга қадар ўттиз нафар аёллар Марказимизда ўқиб серификатларга эга бўлишганди. Сертификатларга эга бўлган тадбиркор аёлларимиз ўз иш фаолиятини йўлга қўйиб, иш билан банд бўлишмоқда. Шу билан биргаликда улар атрофига ишсиз хотин-қизларни ҳам жамламоқда. Йўлга қўйилган бундай тизим ўзининг самарасини бермоқда. Кундан кунга марказда таълим олиш истагида бўлган аёлларнинг сафи кенгайиб бораётгани фикримизга далил бўлади,-дейди Марказ раҳбари Севара Исломова.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!