Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой ёшлар ўртасида содир этилган ўғирлик жинояти сайёр қабулда кўриб чиқилди
16 июль 2022 г 611 Комментарии: 0
Юртимизда халқ билан очиқ мулоқот қилиш, аҳолининг талаб ва таклифларини ўрганиш, уларнинг дардларини тинглаш, муаммоларни имкон даражасида жойида ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари, секторлар раҳбарлари ва давлат органларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Арнасой тумани марказидаги 1-сонли умумтаълим мактабида 3-сектор раҳбари Рустам Умматқуловнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда туманда яшовчи фуқаролардан халқ қабулхоналарига, туман ҳокимликларига ва бошқа давлат ташкилотларига келиб тушган мурожаатлар ва бевосита қабулга ташриф буюрган аҳолининг муаммолари ҳамда ёшлар ўртасида содир этилган ўғирлик жинояти бўйича ўрганилди.
Дастлаб сайёр қабул давомида аҳолини қиш мавсумида табиий газ, электр энергияси, ичимлик сувини етказиб бериш, янги иш ўринларини яратиш, йўлларнинг аҳволи, тадбиркорлик учун ер майдонлари ажратиш, моддий ёрдам ажратиш каби масалалар бўйича 10 га яқин мурожаатлар келиб тушди ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотларга белгиланган муддатлар асосида топшириқлар берилди ва келгуси сайёр қабулда мазкур масалаларга яна бир бор қайтилиши белгилаб қўйилди.
Шунингдек Бобур МФЙда яшовчи икки нафар уюшмаган ёшлар ўртасида содир этилган ўғирлик жинояти сайёр қабулда кўриб чиқилди. Ушбу ўғирликни содир этган фуқаронинг қилмиши Бобур маҳалласида яшовчи кенг жамоатчилик иштирокида танқидий муҳокама қилинди. Арнасой туман ИИБ бошлиғи подполковник Рустам Умматқулов раислигида ўтказилган муҳокама сектор раҳбарлари билан биргаликда ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари туб илдизигача таҳлил қилинди.
Унда бугунги кунда кўпчиликнинг бефарқ ва лоқайд бўлиб кун кечиришга ўрганиб қолганлиги, фуқароларимиз атрофида бўлаётан ҳодисаларга “менга нима” қабилида иш тутаётганликлари кескин қораланди.
Шунингдек, бу каби жиноятларни олдини олишга фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси деб қарамасдан, маҳалла ва жамоатчилик вакиллари ҳам бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишлари кераклиги, “ўз мулкингни ўзинг асра” деган нақлга амал қилган холда ҳамиша ҳушёр ва огоҳ яшашлари бугунги кун талаби эканлиги ҳаётий мисоллар ёрдамида таъкидланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!