Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зоминда ХТВ тизимида Ўқувчи-ёшларни келажак касбларига тайёрлаш маркази ташкил этилди
22 июль 2022 г 648 Комментарии: 0
Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими вазирлиги тизимида Ўқувчи-ёшларни келажак касбларига тайёрлаш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлигининг Зомин туманидаги 60-сон умумий ўрта таълим мактаби ҳузурида давлат мактабдан ташқари таълим муассасаси шаклида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўқувчи-ёшларни келажак касбларига тайёрлаш марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
Марказ ходимларининг умумий чекланган сони 30 нафар (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) этиб белгиланди.
Бунда марказга Жиззах вилояти Зомин тумани Халқ таълими бўлими мудири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган мактаб директорининг касбга йўналтириш бўйича ўринбосари — марказ директори раҳбарлик қилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!