Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » "Сўғдиёна" "Пахтакор"га қарши баҳсни Жиззахда эмас, Олмалиқда ўтказади. Нега?
26 июль 2022 г 836 Комментарии: 0
Бироз аввал ПФЛ матбуот хизмати 14-тур ва 11-турнинг қолдирилган 2 беллашуви бўлиб ўтадиган стадионларни эълон қилди.
14-тур ўйинлари бўлиб ўтадиган стадионлар.
11-турнинг қолдирилган икки ўйини ўтказиладиган стадионлар.
Эътибор берган бўлсангиз Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси 1 август куни "Бунёдкор"га қарши 14-тур тўқнашувини ўз майдонида ўтказади. Аммо, 6 августга белгиланган "Пахтакор" билан ўйин Олмалиқда бўлиб ўтади. Гарчи, "бўрилар" мезбон бўлишсада. Бу ҳолатга изоҳ сўраб ПФЛ матбуот хизматига мурожаат қилдик. Унга кўра, Жиззахдаги стадионда давлат имтихонлари бўлиб ўтиши сабаб "Сўғдиёна" "Пахтакор"га қарши уй ўйинини Олмалиқда ўтказиб туради.
Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" жамоаси биринчи даврани пешқадам сифатида якунлади. Аммо, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жамоалари Самвел Бабаян шогирдларидан битта кам ўйин ўтказишган. Захира учрашувларидаги ғалаба уларга наманганликлардан ўтиб олиш имконини беради.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!