» » Ғаллаороллик тадбиркорларнинг мурожаатини Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев тинглади

Ғаллаороллик тадбиркорларнинг мурожаатини Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев тинглади

26 июль 2022 г 589 Комментарии: 0

Бугун Ғаллаорол туманида вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошчилигида сектор раҳбарлари ҳамда маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда тадбиркорларнинг муаммолари бўйича сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда вилоят ташкилоти раҳбарлари, туман ҳокими, туман ташкилотлари мутасаддилари, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди.

 

Ўтказилган мазкур сайёр қабул давомида жами 40 дан зиёд тадбиркор иштирок этиб, шундан 27 та тадбиркорнинг 28 та масала юзасидан мурожаатлари келиб тушди.

Ушбу мурожаатлар тегишли вилоят раҳбарларига ижросини қонун доирасида ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш бўйича вилоят ҳокими томонидан топшириқ берилди.

Шунингдек, Бизнес- омбудсман вилоят бўлими раҳбари Сардор Усманов ҳам сайёр қабулда иштирок этиб, келиб тушган барча мурожаатлар ижросини назоратга оладиган бўлди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!