» » Биринчи ярим йилликда Зомин тумани “Саховат ва кўмак” жамғармасидан қанча маблағ сарф этилди?

Биринчи ярим йилликда Зомин тумани “Саховат ва кўмак” жамғармасидан қанча маблағ сарф этилди?

08 август 2022 г 669 Комментарии: 0

Бугунги кунда Зомин туманид бўйича “Темир дафтар”да 73 та оила мавжуд бўлиб, ушбу оилаларда жами 263 нафар киши истиқомат қилади.

2022 йилнинг 6 ойида давомида “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари қуйидаги тартибда сарф этилган.

Жумладан, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларининг йўналтирилиши бўйича ЯНВАР ойида жамғарма ҳисобидан маблағ сарф этилмаган.

ФЕВРАЛЬ ойида Халк депутатлар туман кенгашининг 22 февралдаги VI-33-31-3-48-K/22-сонли қарорига асосан 12 та оиланинг яшаш шароитини яхшилаш учун 48 миллон сўм моддий ёрдам ажратилиб, ушбу пуллар фуқароларга шахсий банк пластик карталари орқали етказиб берилган.

МАРТ ойида Халк депутатлар туман кенгашининг 29 мартдаги VI-35-50-3-48-K/22-сонли қарорига асосан “Темир дафтар”даги 22 та оиланинг яшаш шароитини яхшилаш учун 53 миллон сўм моддий ёрдам ажратилган ҳамда фуқароларнинг банк карталарига ўтказиб берилган.

АПРЕЛЬ ойида Халк депутатлар туман кенгашининг 27 апрелдаги VI-36-59-3-48-K/22-сонли қарорига асосан 18 та оиланинг яшаш шароитини яхшилаш учун 88 миллон сўм миқдорида моддий ёрдам ажратилган бўлиб, ушб маблағлар ҳам фуқаролар банк карталарига ўтказиб берилган.

МАЙ ойида “Темир дафтарда” турган 62 та оилага зарурий озиқ-овқатлар етказиш учун жамғарма ҳисобидан 29,6 миллон сўм пул маблағи ажратилган.

ИЮНЬ ойида Халк депутатлар туман кенгашининг 2 июндаги VI-37-76-3-48-K/22-сонли қарорига асосан 24 та оиланинг яшаш шароитини яхшилаш учун 75,5 миллон сўм моддий ёрдам ажратилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-258-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 2022 йил 7 июндаги 93-3-48-F-сонли фармойишига асосан “Темир дафтар”да турган 37 та оиланинг 173 нафар аъзосига 3 460 кг. ун маҳсулоти олиб бериш учун 18.0 млн сўм маблағи ажратилган.

Бундан ташқари, ушбу қарор доирасида тумандаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд 553 та оиланинг 2609 нафар аъзосига бир марталик моддий ёрдам берилиши учун жами 260.9 миллон сўм маблағ ажратилган.

Халк депутатлар туман кенгашининг 2022 йил 30 июндаги VI-38-97-3-48-K/22-сонли қарорига асосан “Темир  дафтар”даги 27 та оиланинг яшаш шароитини яхшилаш учун 139,5 миллон сўм моддий ёрдам, 10 нафар фуқарога 3, 2 миллон сўмлик озиқ-овқат маҳсулоти учун маблағлар ажратилган.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида туман “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Темир дафтар”да турган 103 нафар фуқарога 404 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам ажратилган. 72 та “Темир дафтар”да ва эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат маҳсулотлари бериш учун 32,8 миллон сўм маблағ сарф этилган.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!