» » “Жиззахда ишлаб чиқаринг” концепциясини тадбиқ этиш учун Ҳиндистон давлатидан мутахассислар жалб қилинади

“Жиззахда ишлаб чиқаринг” концепциясини тадбиқ этиш учун Ҳиндистон давлатидан мутахассислар жалб қилинади

09 август 2022 г 853 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев ва Ҳиндистон Республикаси Малака ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Раджеш Аггарвал ўртасида учрашув ўтказилди.

Раджеш Аггарвал ўз навбатида икки мамлакат Раҳбарларининг оқилона ва узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсатлари туфайли Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистон раҳбарияти ҳозирги Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорлик даражасини жуда юқори баҳолайди ва қадрлайди.

Унда Раджеш Аггарвал камбағал ва ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашдаги ва уларни касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш жараёнларини ташкил этиш, эҳтиёжманд аҳоли ва ногиронлар иш билан бандлигини таъминлаш бўйича Ҳиндистон давлати томонидан қилинаётган амалий ишлар буйича маълумот бериб ўтди.

Муҳокама қилинган масалалар натижасида, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида аниқ чора тадбирлар ишлаб чиқишга ва “Жиззахда ишлаб чиқаринг” концепциясини мувофақиятли тадбиқ этиш мақсадида Ҳиндистон давлати мутахассисларини жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!