Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Ўзбек-Ҳинд форуми ўтказилиб, Ҳиндистон тажрибаси асосида чекка ҳудудларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилинади
09 август 2022 г 826 Комментарии: 0
Жиззах вилояти делегацияси ва Ҳиндистоннинг савдо-саноат палаталари конфедерацияси раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилди.
Тадбир давомида Жиззах вилоят иқтисодий салоҳияти ва ҳамкорлик учун истиқболли йўналишлар тақдимоти бўлиб ўтди.Учрашув сўнггида жорий йилнинг октябр ойида Жиззах вилоятида Ўзбек-Ҳинд форумини ўтказишга келишиб олинди.
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ва Ҳиндистон Республикаси Ҳудудларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Нагендрой Нат ўртасида учрашув ташкил этилди.
Нагендрой Нат Ҳиндистон Республикасида электрон ҳукуматни жорий этишдаги ютуқлари билан ташишитириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистоннинг чекка ҳудудларидаги аёллар, ёшлар билан ишлаш ва уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида “Ягона Ойна” электрон хизмати ташкил этилган бўлиб, ҳар бир ёрдамга муҳтож фуқаро, ушбу электрон хизмат орқали мурожаат йўллайди ва ушбу мурожаат электрон тарзда тегишли идорага йўналтирилади ва ўрганиб чиқилиб тизимли хал этилади.
Учрашув давомида Жиззах вилоят ҳокими Э.Салиев Президентимизнинг ташаббуслари билан мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар, маҳаллабай ишлаш тизими жорий қилинганлиги, мамлакатимизда тадбиркорларга берилаётган имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Учрашув якунида Жиззах вилояти ва Ҳиндистон Республикаси ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга икки томонлама барча амалий ишларни жаддалаштиришга ҳамда Ҳиндистон тажрибаси асосида чекка ҳудудларни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Нагендрой Нат томонидан Жиззах вилоятига зарур мутахассислар бириктириладиган бўлди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!