» » Ҳиндистонлик малакали кадрлар Жиззахдаги “Ишга марҳамат” мономаркази билан ҳамкорликда ишлайди ва Ачаря институти билан алоқалар кучайтирилади

Ҳиндистонлик малакали кадрлар Жиззахдаги “Ишга марҳамат” мономаркази билан ҳамкорликда ишлайди ва Ачаря институти билан алоқалар кучайтирилади

15 август 2022 г 482 Комментарии: 0

 Жиззах вилояти делегацияси аъзолари Бангалор шаҳридаги Давлат саноат кадрларини тайёрлаш институти фаолияти билан танишдилар.
Институт раҳбарияти билан ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди. Учрашув давомида Ҳиндистонлик малакали кадрларни Жиззах вилоятидаги “Ишга марҳамат” мономаркази билан ҳамкорликда фаолият олиб бориши бўйича келишиб олинди.

Шундан сўнг, делегация аъзолари Бангалор шаҳридаги Самбхрам таълим муассасалари гуруҳи фаолияти билан танишдилар. Самбхрам таълим муассасалари гуруҳи раҳбарияти билан бўлган учрашувда Самбхрам институтининг Жиззах вилоятидаги филиалини такомиллаштириш, ахборот технологиялари ва бошқа соҳалардаги салоҳиятли ўқитувчилар билан таъминлаш, замонавий ўқув адабиётларини етказиб бериш масалалари муҳокама этилди.

Делегация аъзолари Карнатака штатидаги Ачаря институти фаолияти билан танишдилар. Институт раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда Ачаря институти ва Жиззах вилоятидаги Самбхрам институти филиали ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳокама қилинди.

Ҳамкорликни ривожлантиришда амалий харакатларга ўтиш мақсадида Ачаря институти вакилларининг жорий йилнинг 25-26 август кунлари Жиззах вилоятига ташрифини амалга оширишга келишиб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!