Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “Аёлларга кўмак” лойиҳаси Дўстлик туманида
16 август 2022 г 580 Комментарии: 0
Дўстлик туманидаги “Бунёдкор қизлари" тикув мажмуасида Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят, туман Кенгашлари ташаббуси билан “Аёлларга кўмак” лойиҳаси ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят, туман Кенгаши масъул ходимлари ва маҳалладаги хотин-қизлар иштирок этди.
Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад кам таъминланган, иш билан банд бўлмаган, ногиронлиги бўлган инсонларни хоҳиши ва қобилиятига қараб касб-ҳунарга ўқитиш, уларга хусусий тадбиркорлик ҳамда томорқа хўжаликларини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратишда кўмак беришдан иборат.
Иштирокчиларга мамлакатимизда хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Тадбир давомида маҳалладаги хотин-қизлар муоммолари ҳам ўрганилди ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Мурожаатлари юзасидан 3 нафар хотин-қизларнинг муоммолари тадбирда ўз ечимини топди.
Тадбир жараёнида партия сафига қабул қилинган фаол хотин-қизлардан 10 нафарига аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!