Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “Қўқон – Жиззах” автомобиль йўли реконструкция қилинмоқда
24 август 2022 г 704 Комментарии: 0
Айни кунларда Ховос шаҳарчаси яқинидаги А 376 “Қўқон – Жиззах” автомобиль йўлининг 214.3 километр қисмидаги йўл ўтказгични мукаммал реконструкция қилиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Таъмирлаш ишлари “Фаровон йўл сервис” масъулияти чекланган жамияти йўлсозлари томонидан амалга оширилмоқда.
Жорий йил январь ойида бошланган мазкур реконструкция учун жами 56 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, ҳозирда МЧЖ ихтиёридаги 12 та замонавий техника ушбу лойиҳага жалб этилган.
– Йўл ўтказгичнинг узунлиги 200 метр, эни эса 14 метрни ташкил этади, - дейди иш юритувчи И. Қобилов. – Аввалгисига қараганда энига яна бир метр қўшилгани сабаб автомашиналар ўтадиган асосий қисмнинг икки томонида пиёдалар учун ҳам йўлаклар барпо этилиб, ўтиш учун қулай имконият яратилади. Реконструкция ишлари шу йилнинг декабрь ойида тугатилиши режалаштирилган.
Кўприк остига ўрнатиладиган асосий таянч устунлар 12 тадан иборат бўлади. Кўприк устига ўрнатиладиган 18 метрли 154 та мустаҳкам бетон плиталар Тошкент шаҳридан олиб келинади. 396 та қозиқ сифатида қоқиладиган, арматурали каркас билан бетонлаб, қотириладиган махсус қувурлар Россия Федерациясидан келтирилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!